Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги воқеа юзасидан расмий муносабат
🌐Ижтимоий тармоқнинг телеграмм мессенджерида Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Enter engineering Pte Ltd” қўшма корхонаси бир гуруҳ ходимларининг 2021 йил апрель ойи учун иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги ҳақида хабар тарқалди.
🔰Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси томонидан аниқланишича, “Enter engineering Pte Ltd” қўшма корхонасида 1 100 нафар ходим фаолият кўрсатиб, айни пайтда уларга апрель ойи учун иш ҳаққи тўланмаган.
Тузилган меҳнат шартномасига кўра, корхона ишчиларига ишбай — яъни, бажарган иш ҳажмига асосан иш ҳаққи берилиши белгиланган бўлиб, 2021 йил апрель ойи учун бажарилган иш ҳажми 2021 йилнинг 15 май санасида топширилганлиги сабабли ўз вақтида маош тўлаш кечиккан.
✅Мазкур ҳолат юзасидан меҳнат инспекцияси корхона раҳбариятига ходимларнинг иш ҳақлари жорий йилнинг 1 июнь санасига қадар тўлиқ тўлаб берилиши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма киритди.