Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Enter engineering Pte Ltd” қўшма корхонасидаги ҳолат юзасидан расмий муносабат

15.09.2021

Ижтимоий тармоқларда “Enter engineering Pte Ltd” қўшма корхонасининг Сурхондарё вилояти Бойсун туманида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимларининг ойлик иш ҳақлари кечиктириб тўлаётганлиги, иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилиши юзасидан юборилган хабар https://t.me/sizdantelegram/36259 тарқалган.

Aниқланишича, бугунги кунда мазкур қўшма корхонанинг Бойсун туман филиалида 1 100 нафар ходим фаолият юритаётган бўлиб, уларга 2021-йил август ойи учун иш ҳақлари жорий йилнинг 14-центябр куни тўлиқ тўлаб берилганлиги маълум бўлди. Ўрганиш давомида, корхона ходимлари ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилаётганлиги ва бу борада ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини таъкидладилар.

Шу билан бирга, Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан “Enter engineering Pte Ltd” қўшма корхона жамоасига меҳнат қонунчилиги юзасидан зарур кўрсатма ва тушунтиришлар бериб ўтилди.