CУРХОНДАРЁ МАҲАЛЛАЛАРИДА ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев 7-8 декабрь кунлари Сурхондарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб, Шўрчи туманидаги “Хушчекка”, Узун туманидаги “Янги йўл”, Бойсун туманидаги “Дуоба” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида таъмирланган 3 та марказий йўллар, 3 та умумтаълим мактаби, 2 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та маҳалла фуқаролар йиғини бинолари, 2 та оилавий тиббиёт пункти, 2 та касб-ҳунарга ўқитиш маскани, 3 та тадбиркорлик субъекти, 1 та пропан газ маскани, 1 та хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш маркази, 1 та қабристон, 1 та болалар майдончаси ҳамда 1 км узунликда янги ташкил этилган узум ишкомини фойдаланишга топшириш тадбирларида иштирок этди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари муносабати билан маҳалла аҳлини қизғин қутлади.
Байрам тадбирлари доирасида маҳаллаларда турли кўрик-танловлар ва спорт мусобақалари ташкил этилди.
“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш тадбирларида фаол иштирок этган 3 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раиси, 1 нафар ҳоким ёрдамчиси, 1 нафар маҳалла фаоли “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди.