СУРДОТАРЖИМОНЛИК курсига қабул эълон қиламиз!

23.02.2022

Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида Ўзбекистон Карлар жамияти билан ҳамкорликда "Сурдотаржимон" касби бўйича 3 ойлик ўқув курси ташкил этилди.

✅Тасдиқланган намунавий ўқув режа асосида, Сиз:

- Дактил алифбоси;
- сонлар;
- танишишга боғлиқ сўзлар;
- ҳар кунги кўп ишлатиладиган сўзлар;
- вақтга, табиатга боғлиқ сўзлар;
- касб-ҳунарга боғлиқ сўзлар;
- лавозимлар, тиббиётга оид сўзлар;
- мамлакатлар бўйича жами 432 соатга мўлжалланган ўқув юкламасининг 30% ни (130 соат) назарий, 70% ни (302 соат) амалий ўқув машғулотлар доирасида ўрганасиз.

Ёшга доир чекловлар йўқ ва бепул ўқиш имкони ҳам бор.

Энг муҳими, курс якунида ўрта махсус таълими дипломига тенглаштирилган давлат намунасидаги сертификат берилади.