Суғурта компаниялари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 20-августдаги ПФ-5785-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 23-августдаги 713-сонли Қарорида хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқаролар хаёти ва соғлигини комплекс суғурталаш белгилаб ўтилган. Шунга кўра, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонидан фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш хизматини харид қилиш учун тегишли ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва энг яхши таклифларни танлаш жараёнларини амалга ошириш мақсадида “etender.uzex.uz” электрон савдо тизимига (https://etender.uzex.uz/lot/296601) жойлаштирилди. Унга кўра, энг яхши таклифларни танлаб олишнинг юқори қиймати 1 000 000 000 (бир миллиард) сўм ва ҳар бир меҳнат мигранти учун суғурта мукофоти суммаси 50 минг сўм этиб белгиланган, шунингдек таклиф этилаётган дастур бўйича жами 20 000 нафар фуқароларга тақдим этилиши назарда тутилган. Ушбу энг яхши таклифни танлаш жараёни 2023-йилнинг 19-сентябригача давом этишинини инобатга олиб, мазкур жараёнда ўз таклифларингиз билан иштирок этишингиз мумкинлиги маълум қилинади.