"Стартап ташаббуслари" дастури доирасида 11 таниқли технологик бизнес вакиллари билан "Speed mentoring" форматида учрашув бўлиб ўтди

20.04.2021

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури "Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш" қўшма лойиҳаси доирасида "Стартап ташаббуслари" дастури иштирокчилари 11 таниқли технологик бизнес вакиллари ва стартапларни ривожлантириш бўйича мутахассислар билан учрашдилар.

Учрашув "Speed mentoring" форматида бўлиб ўтди, унда Тошкентдаги 32 стартап лойиҳалар жамоаларига ўз бизнес ғояларини ривожлантириш бўйича қимматли маслаҳатлар олиш имконияти Акмал Пайзиев (MyTaxi, Express 24), Нигора Акилова (FOM Group), Лазиз Адхамов (SAP), Абдуқаххор Ташмухамедов (Green White Solutions), Музаффар Карабаев (Kpi.com, Wing.ae), Рустам Хамдамов (Billz), Азиз Рахимов (Click ва Arba маслаҳатчиси), Алишер Юсупов (Brand.uz директори), Елена Селезнева (StartupFactory директори), Акмал Салихов (VRonica), Санжарбек Насирбеков (Ransif Group) томонидан берилди.

Стартап ташаббуслари дастурининг минтақавий босқичлари тез кунда бошланишини эслатиб ўтамиз.

Янгиликларимизни кузатиб боринг!