“Kitobchallenge”
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан бошланган ҳар бир раҳбарнинг мактаб кутубхоналарига китоб улашиш хайрли тадбирида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбарияти ҳам фаол иштирок этмоқда.
“Kitobchallenge” доирасида ўтказилаётган мазкур тадбирда Вазирлик раҳбарияти ўзлари хизмат сафарида бўлиб турган жойлардаги мактаб кутубхоналарига 200 дан ортиқ китобларни совға қилишди. Хусусан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги 23-сонли, вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги 48-сонли, вазир ўринбосарлари Баҳодир Умрзоқов Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳридаги 17-сонли ва Нодир Якубов Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидаги 15-сонли умумтаълим мактабларига ташриф буюриб, ўқувчи ёшлар учун адабий-бадиий китобларни тақдим этди.