Сўх туманида Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази очилди

23.07.2021

Бугун Фарғона вилояти Сўх туманида Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда бино қурилишида меҳнат қилган қурувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, турли ўқув курсларида таҳсил олиб, сертификатга эга бўлган ёшлар ва хотин-қизларга меҳнат фаолиятини бошлаш учун керакли асбоб-ускуна ва дастгоҳлар тақдим этилди.