Осиё тараққиёт банкининг “Янги нормал ҳаёт учун таълимни қайта мулоҳаза қилиш ва кўникмаларни ривожлантириш” IХ Халқаро кўникмалар форуми бўлиб ўтди

30.08.2021

23-27-август кунлари Осиё тараққиёт банки томонидан ташкил этилган ИХ Халқаро кўникмалар форуми бўлиб ўтди. Мазкур форум ОТБнинг таълим соҳасидаги муҳим аҳамиятга эга тадбирлардан ҳисобланиб, ҳар икки йилда ўтказилади.

Тадбирда ҳукумат вакиллари, сиёсатчилар, амалиётчилар, университет ва таълим муассасалари вакиллари, таълим бўйича мутахассислар ва ходимлар, таълим ва касбий тайёргарлик соҳасидаги манфаатдор томонлар ҳамда ОТБга аъзо мамлакатлар ва бошқа минтақавий ҳамкорлар иштирок этди.

Тадбирда таълим бериш жараёнини такомиллаштириш, ўқувчиларни ишга жойлашдаги энг самарали имкониятлар ва ХХИ аср кўникмалари асосида тайёрлаш ҳамда CОВИД-19 пандемияси сабоқларига асосан таълим ислоҳотларини янги меъёрларда қайта кўриб чиқишда оқилона ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ёритилди.

Форумда техник ва касб-ҳунар таълими, касбий тайёргарлик ҳамда олий таълим соҳасидаги таълим ва ишга жойлашиш имкониятларини таъминлашдаги трансформацион амалиётлар намойиш этилди.

Шунингдек, илғор инновацион тажрибаларни тақдим қилиш учун ҳукумат, хусусий сектор вакиллари ва иштирок этаётган бошқа таълим ва касбий тайёргарлик тараққиёт ҳамкорларини жамлади.

Тадбирнинг сўнгги кунида таълим соҳасидаги асосий устуворлик ва замонавий стратегиялар муҳокамасига бағишланган минтақавий йиғилиш бўлиб ўтди.

Учрашувда касбий таълим ва тайёргарлик соҳасидаги Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон, Aрманистон, Покистон ва Aфғонистон каби мамлакатлар ҳукумат вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири маслаҳатчиси, вазирлик тасарруфидаги “Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази” директори – Екатерина Горбунова вакил сифатида иштирок этди.

Екатерина Горбунова ўз нутқи давомида сўнгги йилларда касб-ҳунар таълими соҳасида эришилган натижалар, ОТБ стратегиясида 2030-йилгача кўрсатилган ушбу тадбир доирасидаги ечимлар Ўзбекистонда касбий таълим соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга кўп томонлама мос келишини таъкидлади.

Учрашув доирасида иштирокчи мамлакат вакиллари ўртасида таълим ва малака ошириш соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Натижада касб-ҳунар таълими соҳасини янада ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари аниқланди ва иштирокчи давлатлар ўртасида таълим тадбирларини ҳамкорликда ўтказиш режалари тўғрисида келишиб олинди.