Сонлар эмас, одамлар гапирганда...

08.11.2019

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, ишсиз аёлларни иш фаолиятига жалб этиш йўлида қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Ҳунар эгаллаш ниятидаги хотин-қизлар касбга ўқитиляпти, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганлар учун субсидиялар, Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан ҳисобидан кредитлар тақдим этилмоқда.

Сонлар, статистикалар бир томон. Бандлик ва меҳнат муносабатлари ахборот хизмати бугундан “Сонлар эмас, одамлар гапирганда...” рукни остида мана шундай хотин-қизлар ҳақида маълумот беради, уларнинг фаолиятига назар ташлайди.

 

Сонлар эмас, одамлар гапирганда...

туя1

Танишинг, хоразмлик Сопоргул Қодирова – "FAYZBEK LOBAR" хусусий корхонаси раҳбари. Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 150 млн. сўм кредит олиб, фаолиятини бошлаган. У туячилик билан машғул. Унинг сўзларига кўра, тадбиркорликнинг мазкур йўналиши орқали яхшигина фойда олиш мумкин. Сопоргул Қадирова туялар олинган пайтда 200–250 кг бўлишини, бугунги кунда уларнинг вазни 450 кг га етганини таъкидлади. Улардан кунига 300–350 минг сўмдан, ойига 9–10 млн сўм даромад олиш мумкин дейди, тадбиркор.

туя2

Сопоргул Қодирова келажакда туяларни янада кўпайтириш, сут ва жунини қайта ишлашни йўлга қўйиш, озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкиллаштириш,  халқимизни сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлашни мақсад қилинган.

туя4