Смоленск вилоятидаги юртдошларимиз мурожаати юзасидан

26.11.2021

Смоленск вилоятидаги юртдошларимиз мурожаати юзасидан

2021 йил 24 ноябрь куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига Смоленск вилояти Вязьма шаҳрида жойлашган “Константа” МЧЖда ишлаётган бир гуруҳ юртдошларимиз иш берувчи томонидан уларнинг паспортлари олиб қўйилгани, уч ойдан буён патент расмийлаштирилмаётгани ва ойлик маошлари кечиктирилаётгани ҳақида мурожаат қилган.

Мазкур хабарга янада ойдинлик киритиш ва аниқланган муаммоларни иш берувчи билан бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъулларининг 27 ноябрь куни воқеа жойига етиб бориши режалаштирилди.

Ўрганишлар натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.