“Сирдарёда мажбурий меҳнатга йўл қўйилаётгани айтилмоқда” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

04.02.2022

"Кушербаевга мурожаат" телеграм каналида “Сирдарёда мажбурий меҳнатга йўл қўйилаётгани айтилмоқда” мазмунидаги хабар https://t.me/Kusherbayevga_murojaat/190?single юзасидан Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказди.

Давлат бошқарув органлари, тижорат банклари раҳбарлари ва маъсул ходимларидан олинган тушунтириш хатларида улар иш вақти давомида ўзларининг асосий иш жойларида лавозим мажбуриятларида белгиланган вазифаларни бажарганликларини, бошқа меҳнатга мабурланмаганликларини маълум қилишган.

Аниқланишича, Боёвут тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ишсизлар сифатида рўйхатдан ўтган 15 нафар жамоатчи ходимлар "Навруз" МФЙда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига жалб қилинган.