СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ЯНГИЕР ШАҲРИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б.Умурзоқов бошчилигидаги Вазирликнинг бир гуруҳ ходимлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Аҳолидан келиб тушган 39 дан ортиқ мурожаатларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўрилди.
Мурожаат этганлардан 8 нафари доимий ишга, 11 нафари ўқишга йўлланма олди, 5 нафарига субсидия тақдим этилди, 5 нафар фуқаронинг хориж давлатига ишга кетиш масаласи кўриб чиқилмоқда, 4 кишига ишсизлик нафақаси тайинланади, 5 нафар мурожаатчининг корхонада ишлаган иш ҳақисини ундириб бериш масалалари ўрганиб чиқилмоқда, 1 кишини эса ишга жойлашиш бўйича мурожаатлари вилоят бош бошқармаси томонидан назоратга олинди.