СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ МИРЗАОБОД ТУМАНИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН “МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ”ДА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА

04.11.2020

Мирзаобод туманида ташкил этилган ярмаркада кўплаб маҳаллий аҳоли, банд бўлмаган ёшлар, битирувчилар ҳамда ишсиз фуқаролар қатнашишди. Ярмаркага иш қидириб келган фуқаролар ўзларининг қизиқишлари, мутахассислиги ва шу бўйича йўналишига қараб тегишли ташкилот ва корхоналарга, шунингдек, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат қилишди ҳамда рўйхатга ёзилдилар.
Туманнинг Навбаҳор тумани 6 уйда истиқомат қилувчи Рустам Мусаев мана шундай мурожаатчилардан бири.

Р.Мусаев бир неча йиллардан бери мавсумий Россия Федерациясига бориб, ишлаб келган ва оилага даромадни шу орқали топган. Пандемия сабаб хорижга чиқа олмаган ва натижада ишсиз бўлиб қолган. Бугунги ярмарка унга айни муддао бўлди.

- Бугунги ярмаркани эшитиб келдик,- дейди у.

- Ишсиз анча қийналиб юргандим. Бу ярмаркада мен жамоатчи ишига қабул қилишларини сўраб мурожаат қилдим. Шароитларини, ойликларини менга айтишди, маъқул бўлди. Шу ерда, оила бағрида ишлаб рўзғор кечирганга ҳеч нарса етмас экан.

Шунингдек, касб-ҳунарга ўқитиш марказларида таҳсил олиб, тамомлаган ёшлар ва хотин-қизлар ишга жойлашиш бўйича сертификатларни қўлга киритдилар.