СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ГУЛИСТОН ШАҲРИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
26.10.2020
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б.Умурзоқов бошчилигидаги Вазирликнинг бир гуруҳ ходимлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Келиб тушган 35 дан ортиқ мурожаатларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўрилди.
Мурожаат этганлардан 8 нафари доимий ишга, 5 нафари ўқишга йўлланма олди, 6 нафар фуқарога субсидия тақдим этилди, 2 нафар мурожаатчининг корхонада ишлаган иш ҳақисини ундириб бериш масалалари ўрганиб чиқилмоқда, 14 кишининг ишга жойлашиш бўйича мурожаатлари вилоят бош бошқармаси томонидан назоратга олинди.