Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди

28.08.2021

 Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги 9-мактаб ўқитувчилари мактаб директори томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳақида хабар https://t.me/sizdantelegram/35889 тарқалди.

Ушбу ҳолат Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани 9-сон мактаб директори ўқитувчиларни мактаб ҳовлиси ва атрофига тозалаш ишларига мажбурий тарзда жалб этилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Оқолтин тумани 9-сон мактаб директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

‼️ Ҳурматли юртдошлар, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилинг.