“Шўртан” футбол клубида ишловчи бир гуруҳ ходимларга 3-4 ойдан буён ойлик иш ҳақи берилмаганлиги баён қилинган хабар бўйича расмий муносабат

06.09.2021

Ижтимоий тармоқдаги Ғузорнинг “Шўртан” футбол клубида ишловчи бир гуруҳ ходимларга 3-4 ойдан буён ойлик иш ҳақи берилмаганлиги баён қилинган хабар бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида Шўртан ПФК да ишловчи бир гурух ишчи ходимларга иш хақига қўшимча устама пуллари тўланиши бўйича асос яъни норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли тўлов амалга оширилмаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан бирламчи ўрганиш хулосаси тузилган. Айни вақтда иш хақларини ундириб бериш чоралари кўрилмоқда, якуний натижалар бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.