“Шифокорларни қадрига етмаган юрт!”сарлавҳаси остида чиқарилган хабар юзасидан расмий муносабат
23.06.2021
Ижтимоий тармоқ орқали “Шифокорларни қадрига етмаган юрт!” сарлавҳаси остида чиқарилган хабар https://t.me/mr_doppi/19660 бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида, жорий йилнинг 15 июнь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси 55-сонли оилавий поликлиникаси раҳбари томонидан 7 нафар ходимни поликлиника ҳудудини тозалаш ишларига мажбуран жалб этганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1 қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.