"Шаҳрисабз шаҳридаги 7-мактабнинг таъмирлаш ишларига ўқитувчиларнинг жалб этилаётганлиги" мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқда "Шаҳрисабз шаҳридаги 7-мактабнинг таъмирлаш ишларига ўқитувчиларнинг жалб этилаётганлиги" баён қилинган хабар https://t.me/c/1113981265/18129 бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида, Шаҳрисабз шаҳридаги 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларидан ҳолат юзасидан тушунтириш хатлари олинди. Ўрганиш ҳужжатларига асосан, ижтимоий тармоқдаги ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилиниши ўз тасдиғини топмади.
Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддасида мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши, мазкур модда талабларига риоя қилиш юзасидан тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди.