Меҳнат органлари ходимларига сертификатлар топширилди

18.08.2021

Жорий йилнинг 16-17 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, БМТ Тараққиёт Дастури ҳамда Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази томонидан ташкил қилинган "Пандемия гирдобидан муносиб меҳнат сари: бандлик хизматлари учун янги синовлар ва имкониятлар" мавзусидаги амалий семинар ўз ниҳоясига етди.

Икки кун давом этган тренингларда иштирокчилар ўз фаолиятларида зарур бўладиган қимматли билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Тадбир сўнгида барча иштирокчилар тантанали равишда сертификатлар билан тақдирландилар.