Сербияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
04.04.2022
Сербияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Сербияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига Ўзбекистон фуқаролари таклиф этилади.
💵 Иш ҳақи соатига 3 евродан тўланади.
✅ Фуқароларнинг турар жойи ва овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.
📌 Номзодларга қўйиладиган талаблар:
✅ 18 - 45 ёшгача бўлиши;
✅ мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
✅ рус ёки инглиз тилида мулоқот қила олиши;
✅ судланмаган бўлиши.
Мазкур бўш иш ўринларига қизиқиш билдирган фуқаролар учун танловлар вақти ва жойи:
🗓 4 апрель:
Тошкент шаҳри ва Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари учун:
📍Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Қамарнисо 1. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги биноси.
☎️ (71) 236-30-40.
🗓 5 апрель:
Самарқанд, Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари учун:
📍Самарқанд шаҳри, Нарпай кўчаси 7-Б уй, "Ишга марҳамат" мономаркази.
Мўлжал: Кимёгарлар қўрғони
☎️ (66) 233-24-00, (66) 233-53-00.
🗓 7 апрель:
Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси учун:
📍Урганч шаҳри, Байналмилалчи кўч., 6-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
☎️ (62) 229-19-96.
❗️Танловда қатнашиш истагида бўлган фуқаролар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларнинг электрон шаклини олиб келиши шарт:
✅ Хорижга чиқиш паспорти сканер варианти;
✅ 3,5х4,5 ҳажмдаги фотосуратнинг электрон шакли.