Сенатда Ички Ишлар Вазирлигининг 2023-йилда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг профилактикаси борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан олиб борган ҳамкорликдаги ишлари юзасидан ахбороти эшитилди.
Бугун, Сенатда бўлиб ўтган Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Ички Ишлар Вазирлигининг 2023-йилда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан олиб борган ҳамкорликдаги ишлари юзасидан ахбороти эшитилди.
Унда ИИВнинг Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилгани натижасида ижтимоий кўмакка муҳтож 6 634 нафар хотин-қизларнинг ишга жойлаштирилганлиги алоҳида та'кидланди.
Шунигдек, тадбирда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мас'ули ҳам Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги лойиҳалар ҳақида ҳисобот берди.
Унга кўра, 2023-йил январ-декабр ойлари давомида Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар сони жами 8 623 нафарни ташкил этган, суҳбат ўтказилганда уларнинг 386 нафари меҳнатга лаёқатсиз (68 нафари ногиронлар, 110 нафари нафақадагилар, даволанишдагилар 208 нафар), 8 237 нафари меҳнатга лаёқатли шахслар эканлиги аниқланган.
Меҳнатга лаёқатли шахсларнинг 1 551 нафари Бандлик бўлимларига мурожаат этган, уларнинг 1 396 нафари ишга жойлаштирилди (395 нафари захираланган иш ўринларига), 37 нафари касбга қайта тайёрлаш учун юборилди, 72 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 7 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди, 39 нафари турли сабабларга кўра ҳисобдан чиқарилган.
Мустақил иш билан таъминланганлар 5 685 нафарни ташкил этиб, шундан 2 903 нафари ташкилот ва корхоналарга ишга жайлашган, 2 749 нафари норасмий секторда банд, 33 нафари ҳозирда ўқув курсларида ўқиётганлиги таъкидланди.
Бугунги кунда Меҳнатга лаёқатли шахсларнинг 18 нафари ҳунармандчилик билан банд, 367 нафари ўзини-ўзи банд қилган, 69 нафари якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғилланмоқда, 64 нафарига ёшга доир пенсия тайинланган, 91 нафари доимий яшаш жойидан кўчиб кетган, 392 нафари Бандлик бўлимлари томонидан таклиф этилган иш ўринларни рад этган.
Бундан ташқари, меҳнат органлари томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 65,7 минг иш ўринлари захираланган бўлиб, жазони ўташ муассасаларидан озод этилган шахслар учун 2 654 та иш ўринлари банд қилиб қўйилган, 2023-йил январ-декабр ойлари давомида 1 506 та иш ўринларидан фойдаланилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 9-сентябрда “Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 450-сонли Қарори қабул қилиди. Мазкур қарорга мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия бериш тартиби тасдиқланги айтиб ўтилди.
Мажлисда сйенаторлар томонидан аҳоли ўртасида жиноятчиликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Бу борада тегишли тавсиялар берилди.
Унга кўра, бундан буён масъул вазирлик, идора ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда хотин-қизлар, вояга етмаганлар, ёшлар, айниқса, бандлиги таъминланмаган ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, оилавий муносабатлар туфайли содир этилган жиноятларнинг доимий таҳлилини юритиш орқали бундай ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омилларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш чоралари кўрилади.
Кўриб чиқилган масала юзасидан Қўмитанинг аниқ таклиф ва тавсиялари акс этган тегишли қарори қабул қилинди.