«САЙЁР ҚАБУЛ» СИРДАРЁ ТУМАНИДА
Сирдарё вилояти Сирдарё туманида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б.Умурзоқов бошчилигидаги Вазирликнинг бир гуруҳ ходимлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Аҳолидан келиб тушган 13 дан ортиқ мурожаатларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўрилди.
Мурожаат этганлардан 1 нафари доимий ишга, 4 нафар фуқарога субсидия тақдим этилди, 1 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 3 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланади, 2 нафар мурожаатчининг корхонада ишлаган иш ҳақисини ундириб бериш ҳамда ишдан ноқонуний бўшатилиш масалалари ўрганиб чиқилмоқда, 2 кишига эса ишга жойлашиш бўйича мурожаатлари вилоят бош бошқармаси томонидан назоратга олинди.