Сайёр қабул натижасида Сўхлик 16 нафар ёшлар бандлиги таъминланди

11.08.2021

Жорий йилнинг 24-июл куни Вазир Нозим Хусанов иштирокида Сўхлик ёшлар билан видеоконференсалоқа шаклида мулоқот бўлиб ўтган эди.

Фуқаролар мурожаатлари қабул қилиниб, куни кеча Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 3 нафар фуқарога енгил конструкцияли иссиқхона ва 1 нафарига суғориш воситаси учун 18,5 mln.soъмлик субсидия маблағлари ажратилди.

Шунингдек, жамғарма ҳисобидан 11 нафар ёшларга ўзини ўзи банд қилиш учун асбоб ускуна сотиб олишга 43,0 mln.soъмлик субсидия ажратилди.

Хусусан, 1 та карчер-автомобил ювиш воситаси, томорқалардан унумли фойдаланиш учун 4 та мотокултиватор, 4 та тикув машинаси, 1 та сартарошхона жиҳозлари, 1 та компютер жамланмаси олиб берилди ҳамда 1 нафар фуқаро ташкиллаштирилган тартибда вақтинча ишлаш учун Россия давлатига юборилди.