Сардоба, биз сиз билан!

03.05.2020

Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғони деворидан сув чиқиши юзага келди. Оқибатда Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув тошган. Тошқинлардан асосан экин майдонларига жиддий зарар етган.

Ҳодиса оқибатида минглаб кишилар қўшни ҳудудларга, жумладан, Жиззах вилоятига эвакуация қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев воқеа жойига зудлик билан етиб борди ва аҳоли билан мулоқот қилди.

Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида юзага келган сув тошқинидан азият чекканларга ёрдам юборди.

photo_2020-05-03_10-47-48

photo_2020-05-03_10-47-51

Вилоятнинг Сардоба аҳолисига ёрдам ортилган бир неча юк машиналари Тошкент шаҳридан жўнаб кетди. Мазкур ёрдам карвонида озиқ-овқат маҳсулотлари, зарур истеъмол товарлари тўплами, ётохона учун жиҳозлар, зарур маиший техника воситалари мавжуд.

photo_2020-05-03_11-51-08

photo_2020-05-03_11-51-33

Мамлакатимизда COVID-19 пандемияси туфайли халқимиз бошидан кечираётган мураккаб даврда Сирдарё вилояти аҳолиси яна бир синовга дуч келди. Бирдамликда, биргаликда Сардоба аҳолисини ҳеч қандай йўқотишларсиз олиб чиқиб кета оламиз.

Сардоба, биз сиз билан!

photo_2020-05-03_11-51-43

photo_2020-05-03_11-52-14