САМАРҚАНДДА ИШСИЗ АҲОЛИГА КАСБ-ҲУНАР ЎРГАТИШ, ХОРИЖДА ИШЛАШ ИСТАГИДАГИ ФУҚАРОЛАРНИ КЕТИШДАН ОЛДИН ТАЙЁРЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси М.Хайриддинов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, хорижга ишлаш истагидаги фуқароларни кетишдан олдин тайёрлаш каби масалалар юзасидан ҳудудда амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда.
Ташриф доирасида Самарқанд шаҳридаги Ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA)да икки сменада ўқув курслари ташкил этилган. Ташриф давомида ўнга яқин йўналишларда ўқишга жалб этилган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Марказда ишлаётган ўқитувчилар томонидан тайёрланган ўқув методик қўлланмалар юртимизнинг бошқа касб-ҳунарга ўқитиш марказларида фойдаланиш учун тавсия этилди. Мономарказ қурилиш ишларини жадаллаштириш, ўқув хоналарини оптималлаштириш, фуқароларга қулай шароитлар яратиш ва бошқа масалаларда тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Шу ерда вилоятдаги ХБАлар раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги "Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Бугунги кунда 11 та ХБАларнинг раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, натижада фуқароларнинг пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб юборилган қайд этилди.
Учрашувда “Status 777” хусусий бандлик агентлиги фуқароларни Польшага ишлаш учун юбориш мақсадида тегишли визани расмийлаштириш, “Buyuk Gallaktika Franchayzing” хусусий бандлик агентлиги раҳбарлари эса айни пайтда Канада, Япония ва Исроил давлатлари иш берувчилари билан шартномалар мавжудлиги, келгусида мазкур шартномалар асосида мазкур давлатларга фуқароларни ишга юбориш масаласида Вазирлик томонидан амалий ёрдам берилишини сўради.
Польшага ишчи визани олиш масаласида қўшимча асосли маълумотлар тақдим этилиши, шунингдек, Канада, Япония ва Исроилга фуқароларни ишга жалб қилиш юзасидан келгусида ушбу давлатларга режалаштирилаётган ташриф доирасида ХБА вакили сифатида “Buyuk Gallaktika Franchayzing” масъулларини хизмат сафарига жалб этиш зарурлиги айтилди.