Самарқанд вилоятидаги ҳолат юзасидан расмий муносабат

25.06.2021

Ижтимоий тармоқ орқали мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганлиги бўйича эълон қилинган хабар https://t.me/sizdantelegram/33827 юзасидан Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида, Нуробод туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабида 2021 йил 17 июнь куни “Педогогик маҳорат ва ўқитувчилар компетентлиги” мавзусидаги маҳорат дарсида мактабнинг педагог ва бошқа ходимлари ихтиёрий равишда қатнашганлиги аниқланди.

Шунингдек, ҳолат бўйича Самарқанд вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш худудий маркази кафедраси мудири, Пахтачи туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактаби директори, Пахтачи туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби директори ҳамда Нуробод тумани 44-умумий ўрта таълим мактаби директорлари ва ходимларидан тушунтириш хатлари олинди.