САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ТОЙЛОҚ ТУМАНИДАГИ 1-СОН КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИДА ЎТКАЗИЛГАН “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ”

08.11.2020

Тойлоқ туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Унда тумандаги ишсиз фуқаролар, олий ва ўрта махсус таълими битирувчилари, ҳарбий хизматни тамомлаганлар, уюшмаган ёшлар ва ишсиз хотин-қизлар қатнашдилар.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 75 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги 250 га яқин бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари билан иштирок этишди.

Ўзларига мақул келадиган иш қидириб, келгусида ўз касблари бўйича иш ўрнига эга бўлиш мақсадида иштирок этган 12 нафар банд бўлмаган фуқаро ишга жойлаштирилди.

“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да қатнашган 15 нафар мурожаатчига тушунтириш ҳамда маслаҳатлар берилди.