Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази янги маъмурий биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди

31.12.2020

Президентимизнинг аҳоли бандлиги соҳасида олиб бораётган сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази янги маъмурий биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар иштирокчиларни Янги йил байрами куни билан табриклаб, ушбу бино Самарқанд шаҳар аҳолисига сифатли ва самарали хизмат кўрсатиш учун барча жиҳозлар ва керакли анжомлар билан таъминланганлигини, шунингдек, замонавий қулайликларга эга эканлигини, мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиши учун марказ томонидан етарлича ҳаракатлар амалга оширилиши лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.