САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ПАХТАЧИ ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛГАН “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ”

10.11.2020

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани М.Салимий маҳалласида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Унда тумандаги ишсиз фуқаролар, олий ва ўрта махсус таълими битирувчилари, ҳарбий хизматни тамомлаганлар, уюшмаган ёшлар ва ишсиз хотин-қизлар қатнашдилар.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 49 та корхона ва ташкилот ўзларидаги мавжуд 260 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ўзларига иш қидириб, келгусида ўз касблари бўйича иш ўрнига эга бўлиш мақсадида иштирок этган 36 нафар фуқародан, 26 нафарига ишга жойлашиш бўйича йулланмалар берилди. Қолган 10 нафар мурожаатчига эса турли соҳаларга ишга жойлашиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.