САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ЖОЙЛАШГАН КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР

06.11.2020

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида жойлашган касб-ҳунарга ўқитиш марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Ўқув марказни жами 17 та йўналишда очиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги вақтда 9 та йўналишда 212 нафар ўқувчига таълим берилмоқда:

* Тикувчи 65 нафар;

* Аёллар сартароши 16 нафар;

* Эркаклар сартароши 9 нафар;

* Компьютер IT, Web сайт 42 нафар;

* Электрик 10 нафар;

* Ошпаз-қандолатчи 26 нафар;

* Мебель устаси 10 нафар;

* Маиший хизмат ва мобил қурилмаларни таъмирловчи уста 10 нафар;

* Пайвандловчи (Электр-газ, аргон) соҳасида 24 нафар.