Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат Раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 3-мажлиси бўлиб ўтди.
Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат Раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 3-мажлиси доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик бўйича Федерал хизмати ўртасида меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Унга мувофиқ, меҳнат мигрантларига ҳақ тўлаш, меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, ишлаб чиқаришдаги бахциз ҳодисаларнинг олдини олиш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ахборот ҳамда маслаҳат хизматларидан фойдаланиш имконияти даражасини ошириш, шу жумладан электрон хизматларни ривожлантириш ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.