Ижтимоий тармоқ орқали Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари акционерлик жамияти ходимларини янги тайинланган раҳбар Ғ.Маматқулов

29.11.2021

Ижтимоий тармоқ орқали Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари акционерлик жамияти ходимларини янги тайинланган раҳбар Ғ.Маматқулов томонидан оммавий тарзда ҳеч бир огоҳлантиришларсиз асоссиз равишда ишдан бўшатиб юборилаётганлиги баён қилинган видео хабар тарқалган эди. (https://kun.uz/news/2021/11/25/samarqand-hududiy-elektr-tarmoqlari-ajning-yangi-boshligi-xodimlarni-ogohlantirmasdan-yoppasiga-ishdan-boshatayotgani-aytildi)

Ушбу мурожжатни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилояти хокими ўринбосари томонидан ишчи гурух тасдиқланган, бунда вилоят хокимлиги масъул ходими, Самарқанд вилояти Давлат мехнат инспекцияси, касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши ходимлари томонидан  жорий йилнинг 19 ноябрь куни “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” АЖга бориб, жамиятнинг вакиллари ҳамда мурожаат йўллаган ходимлар иштирокида ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш давомида, жамият директори М.Ғ томонидан 2021 йилнинг
7 октябрь куни №208-сонли буйруқ билан жамиятнинг ходимлари З.С, А.А, С.М, Ф.Р, Х.Х, О.Ф, А.Флар билан Мехнат Кодексининг 100-моддаси
2-қисмининг 4-банди билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатда, Мехнат кодексининг 102 ва 108 моддалари талаблари бузилган.

Шу билан бирга, хабарларда келтирилган фуқаролар Ш.Х ҳамда Х.Млар жамиятда ишламаслиги ва улар билан меҳнат шартномаси тузилмаганлиги аниқланди.

Мурожаат муаллифлари ўз тушунтириш хатларида мазкур ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда видео хабар тарқатилишидан олдин, яъни 2021 йилнинг 12 октябрь куни Самарқанд шаҳар фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига ишга тиклаш юзасидан даъво аризалари киритганликлари ва суд иши жорий йилнинг 9 декабрь кунига белгиланганлигини маълум қилишди.