Россиядаги меҳнат мигрантлари муаммолари ўрганилмоқда

13.04.2021

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини ўрганиш мақсадида айни кунларда Москва шаҳрига сафар уюштирди.

Ўрганишлар давомида “Техстрой” компанияси раҳбарияти ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари Ўзбекистондан ушбу компаниянинг қурилиш объектларига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетган фуқаролар ётоқхонасига бориб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишиб, иш берувчилар билан мулоқот ўтказди. Шу билан бир қаторда Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд имконият ва имтиёзлардан фойдаланиш ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари томонидан билдирилаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича иш берувчилар билан бирга ўрганиш ишлари давом этмоқда.