Россия Меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбарияти билан учрашув ўтказилди
Бугун Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов ва Меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбари М.Иванков ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасида 2017-йил 5-апрелдаги «Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида»ги битимни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи фаолияти натижаларини муҳокама қилди.
Мазкур битим бўйича Россияда Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш тизимини ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича кейинги вазифалар келишиб олинди.
Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистон фуқароларини Россия ҳудудида ишга жалб қилиш учун пилот лойиҳасининг барча иштирокчилари ўртасида маълумот алмашиш механизмини тасдиқлади.