Россия иш берувчилари Қорақолпоғистонда бўш иш ўринлари учун танлов ўтказмоқда

19.11.2021

Россия иш берувчилари Қорақолпоғистонда бўш иш ўринлари учун танлов ўтказмоқда

Бугун, 19 ноябрь куни Нукус шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Россия Федерацияси иш берувчилари томонидан бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказилди.

Қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Мамлакатимиз фуқароларини Россия Федерациясига жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида ташкил этилган танловда номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакиллари томонидан танлаб олинмоқда.