РОМИТАНДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

28.01.2022


Ромитан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, шунингдек, ҳарбий хизматдан қайтган, пробасия ҳисобида туриб жазо муддатини ўтаётган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этди.

Унда 30 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги 595 та бўш иш ўринларини таклиф қилди

Тумандаги йирик саноат корхонаси ҳисобланган "WБМ Ромитех" МЧЖ корхонасига шу куннинг ўзидаёқ 55 нафар хотин-қизларга доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Шунингдек, ярамаркада қатнашган ишсиз фуқароларнинг 29 нафари туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига, агротехнологиялар техникуми, "Баркамол авлод" болалар мактаби, "Шахи Шаббода" МЧЖ, "Ватанпарвар" ташкилоти, туман тиббиёт бирлашмаси ва бошқа ташкилотларга ишга кириш истаги борлигини билдирди ва ишга кириш учун рўйхатга олинди.

45 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунар ўрганиш учун касб-ҳунар мактабларига йўл олди. 54 нафар ишсизлар эса жамоа ишларига жалб этилди. 3 нафар ишсиз ёшлар "Меҳнат инспектори"га ёрдамчи инспектор вазифасига ишга жойлаштирилди.