“Cotton Campaign” халқаро коалицияси вакиллари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида бўлди  

28.01.2020

2020 йил 28 январь куни “Cotton Campaign” халқаро коалицияси вакиллари - Беннет Фриман, Элисон Гилл, Патришия Джуревич, Руди Портер Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бўлиб, Меҳнат вазири Н.Хусанов бошчилигидаги масъуллар билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш 2019 йил учун  устувор вазифалардан этиб белгиланганлиги, шу сабабдан йил давомида айни йўналишда янги механизм ва тизим асосида ишлар олиб борилгани қайд этилди.

коттон1

Ўтган йил давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари Давлат меҳнат инспекцияси фуқаролар билан қайта алоқа тизимини йўлга қўйиш мақсадида мурожаат каналлари (1176 қисқа рақамли ишонч телефони, “www.dmi.mehnat.uz” сайти, @mehnathuquqbot телеграм боти)ни йўлга қўйгани эътироф этилди.

коттон3

Шунингдек учрашувда 2019 йилда пахта терими мавсумида Ўзбекистонда амалга оширилган фаолият юзасидан маълумот берилди. Олиб борилган тизимли ишлар натижасида айбдорлар, айниқса мансабдор шахсларга қатъий жазо чоралари кўрилгани баён қилинди.  

коттон2

Мазкур жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида пахта мавсумида мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг “Учинчи томон мониторинги” мутахассислари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан мажбурий меҳнат ҳолатларини ўрганиш ва мониторинг қилиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилгани хусусида маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз, коалиция вакиллари 6 февралга қадар қатор вазирлик ва идора раҳбарлари билан учрашади.