Расмий муносабат Қарши шаҳар банк минтақавий филиалида ишловчи ходими

24.11.2021

 Ижтимоий тармоқда "Қарши шаҳар банк минтақавий филиалида ишловчи ходимнинг вилоят хокимлиги томонидан суҳбатдан ўтказилиб хоким ёрдамчиси вазифасига Қарши шаҳридан 100 км узоклиқда жойлашган Миришкор туманига юборилаётганлиги" мазмунидаги хабар (https://t.me/shokirjonov/3111) бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қискартириш масалалари бўйича хоким ёрдамчиси лавозимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳасига биноан, ҳар бир маҳаллада ташкил этилиши кўзда тутилган “ҳоким ёрдамчиси” лавозимига номзодларни ихтиёрийлик асосида танлаш ва уларни сухбатдан ўтказилиши жараёнлари олиб борилаётганлиги, айни вақтда суҳбатдан ўтган номзодлар расмий фармойиш ёки буйруқ асосида лавозимга тайинланмаганлиги аниқланди.