Расмий муносабат: “Мажлисга чиқиб кетган, тушсинла кўради”. Инсон хаётидан кўра, мажлис муҳим.

23.11.2021

Ижтимоий тармоқда “Мажлисга чиқиб кетган, тушсинла кўради”. Инсон хаётидан кўра, мажлис муҳим. “Докторлар” барибир сизларни текширадиган ҳеч бир “Орган” ходимлари йўқку” мазмунидаги хабар (https://t.me/elmurodblog/8748) бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Мазкур ҳабарда қайд этилган Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасининг Гинекология бўлими масъул ходимлари томонидан бемор фуқарони қабул қилиш ёки қилмаслик жараёнида меҳнат муносабатларининг бузилиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги ҳамда ушбу содир этилган ҳолат бандлик ваколатига тааллуқли эмаслиги сабабли, тегишлилиги бўйича ваколатли органга юбориш лозим бўлади.