Рақамли технологиялар ёрдамида кадрлар захирасини шакллантирилмоқда

15.06.2020

Рақамли технологиялардан фойдаланиш, бу соҳани барча жабҳада қўллаш амалиёти бугунги куннинг муҳим талабларидан биридир. Шу мақсадда жорий йилнинг май ойида иш берувчи ва номзодлар ўртасида масофавий видео суҳбатни ўтказиш бўйича намунавий тартиб асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларига директор тайинлаш учун онлайн суҳбат ташкил этилди. Танлов жараёнида номзоднинг меҳнат фаолияти, лавозим вазифаларини яхши билиши, шунингдек, лавозимга тайинланганидан кейин касб-ҳунарга ўқитиш марказида лавозимга тайинлангандан сўнг истиқболдаги режалари юзасидан билдирган фикрларига алоҳида эътибор қаратилди. Суҳбат шаклида ташкил этилган танлов натижасига кўра, 13 нафар номзоддан 8 нафари тавсия этилган лавозимга саралаб олинди ва директорлик лавозимига тавсия этилди.

Қайд этиш жоизки, бу каби тажрибалар рақамли технологиялар ёрдамида кадрлар захирасини шакллантириш амалга оширилиши, келажакда ҳар қандай шароитда қулай бўлиши шубҳасиз.