Қозоғистон делегати Ахмади Сармасов билан меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

15.04.2019

2019 йил 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция қўмитаси раиси Ахмади Сармасов билан учрашув бўлиб ўтди.

Қозоғистон делегатини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов бошчилигидаги вазирлик масъуллари кутиб олди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида “Қозоғистон Республикасида меҳнат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланган муҳожирлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида меҳнат қилувчи Қозоғистон фуқаролари ҳисобланган муҳожирлар меҳнат фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” битимни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси, Ўзбекистон ва Қозоғистон Меҳнат вазирликлари ўртасида имзоланиши кутилаётган ҳамкорлик Меморандуми лойиҳаси, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида Маълумотлар алмашиш тўғрисида битимни муҳокама қилишди. Муҳокама жараёнида ҳамкорлик ҳужжатларининг меъёрий-ҳуқуқий томонлари кўриб чиқилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар киритилди.

Учрашув якуни бўйича томонлар меҳнат миграцияси ва меҳнат муҳофазасига оид икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида келишиб олдилар.

1 (5)

3 (6)

2 (5)