ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЧИМБОЙ ТУМАНИДА БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ Н.ЯКУБОВ ИШТИРОКИДА УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

14.10.2020
Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманидаги 9 та МФЙ ва ОФЙ (Қизил узақ, Камиш ариқ, Бахтли, Пашентау, Тазгара, Тоза йул, Обод макон, Қора кўл, Қонши)да Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Якубов иштирокида учрашув ташкил этилиб, аҳоли муаммолари ва уларни қийнаб келаётган масалалар ўрганилди. Суҳбат давомида аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари бўйича масъул  ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Хусусан, тумандаги “Қара кол” МФЙда ҳунармандлар билан учрашиб, 50 та ишсиз ва кам таъминланган фуқароларни жалб қилган ҳолда миллий либослар ва безаклар тикиш бўйича кооператив ташкил этишга қарор қилинди. 
Шу билан бирга Чимбой туманида “Темир дафтар”га киритилган ишсиз ва меҳнат миграциясидан қайтган 130 та фуқароларни жалб қилиб, 48,1 га майдонда мева сабзавотларни етиштиришга мўлжалланган 3 та кооператив ташкил этилди.