Қорақалпоғистон Республикасининг чекка туманларида аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинмоқда

29.04.2020

Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида апрел ойида 682 нафар аҳоли жамоат ишларига жалб қилиниб, уларнинг иш ҳақи тўлови учун Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 498,9 млн сўм маблағ тўлаб берилди. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг 111.5 млн сўм субсидия маблағлари ҳисобидан 45,3 гектарли кооператив ташкил этилиб, 50 нафар ишсиз фуқаро жалб этилди. 49 та кам даромадли оилага енгил типдаги иссиқхона қуриши, шахсий ва дала томорқасида экишга уруғ, кўчат ва суғориш воситаларини харид қилиши учун 81,2 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди.

photo_2020-04-29_04-51-09

Жорий йилнинг 28 апрель куни соҳада бажарилган ишларни ўрганиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов Амударё туманида бўлди.

Ташриф давомида “Аmudaryo TEX” МЧЖ фаолияти билан танишди. У ерда 30 нафар фуқароларни касбга қайта тайёрлаб ишга жойлаштириш учун субсидия ажратилиши келишиб олинди.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кам даромадли аҳоли томорқаларида
ташкил этилган иссиқхоналар кўздан кечирилди. Жумладан, Тош ёп маҳалласида яшовчи Азодбой Аташев хонадонидаги 2 сотих ерда қурилган иссиқхоналарнинг ҳолати билан танишилди.

photo_2020-04-29_05-04-20

Шунингдек, тумандаги қатор саноат корхоналарида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишилди. Корхоналарда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди. Жумладан, банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамаот ишларига жалб этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш масалалари ўртага ташланди. Бу ерда яна 100 га яқин фуқароларнинг бандлиги таъминланиши кўзда тутилётганлиги айтилди.

photo_2020-04-29_05-04-29