Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда
Қорақалпоғистон Республикасида айни карантин ва чекловлар даврида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг даромадлари қисқариб кетишининг олдини олишда қандай амалий чоралар кўрилмоқда? Мазкур масалаларни ўрганиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов ушбу ҳудудда олиб борилаётган ишлар билан танишмоқда.
Жорий йилнинг 25 апрель куни Тўрткўл туманидаги “Baraka textile Group” фабрикаси фаолияти билан танишди. У ерда 100 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Шундан 50 нафар ишчига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидия, 30 нафар ишчига Жамоат ишлари жамғармасидан маблағлар ажратилди.
Бундан ташқари, “Саҳоват ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида “Тўрткул шиша идишлари” МЧЖда 30 дан ортиқ тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.