Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди
14.12.2020
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Бугун Беруний тумани ҳокими, Олий Мажлис сенаторлари, сектор раҳбарлари, нуронийлар, қатор корхона ва ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Етарлича шарт-шароитларга эга мазкур бинода аҳолига сифатли ва самарали хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар мужассам бўлиб, замонавий техника ҳамда анжомлар билан таъминланган.