Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди

16.02.2021

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар, шунингдек, соҳадаги янгиликларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири У.Сабуров, вазирликнинг масъул мутахассислари, ОAВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

Қизғин савол-жавобларга бой бўлган анжуманда соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар бўйича кенг тушунчалар берилиб, ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди.