Qo‘mita muhokamasi: davlat organlarida ochiqlikni ta’minlash holati qanday?
Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда унинг тасарруфидаги ташкилотларда ижроси, хусусан, 2023-йил 9 ойида очиқликни таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
🟢Ўрганиш ва таҳлил натижаларига кўра вазирлик ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар томонидан 2023-йилнинг ўтган 9 ойи давомида очиқликни таъминлаш йўналишида қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар веб-сайт ҳамда очиқ маълумотлар порталига (data.egov.uz) ўз вақтида жойлаштириб борилган. Ҳисобот даврида жамоатчиликни вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлардан хабардор қилиш мақсадида 20 та брифинг, 7 та пресс-тур ўтказилган.
🟢Шу билан бирга мажлисда вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бошқармаларида очиқликни таъминлаш йўналишида олиб борилган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди.