ҚИРҒИЗИСТОН КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАТИРИШДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИНИ ЎРГАНАДИ

03.11.2023

ҚИРҒИЗИСТОН КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАТИРИШДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИНИ ЎРГАНАДИ

Қўшни Қирғизистон Республикасининг Бешкек шаҳрида "Камбағаллик ва табақаланиш" Миллий ривожланиш халқаро Форуми бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев мазкур анжуманда "Камбағалликни қисқартиришда Ўзбекистон тажрибаси" мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.


Шунингдек, халқаро экспертлар ва мутахассисларнинг бу борада қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб бериб борди.

Форум давомида мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳалла институтини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ижобий натижалар акс этган "Ватан тараққиёти маҳалладан бошланади" видеоролиги намойиш этилди.