Қашқадарёда меҳнат мигрантлари мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул бўлиб ўтди.

26.10.2023

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи томонидан меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари муаммолари ўрганилди.

 Унда, бугунги кунда маҳаллаларда меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар бандлигини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилгани, ҳудудлардаги бўш иш ўринларига жойлаштиришда кўмаклашиш, тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлганларга имтиёзли кредит маблағлари ва ишсизларга иссиқхона қуриш учун субсидия ажратилиаётгани ҳақида маълумот берилди.

 Сайёр қабулда иштирок этган 50 нафардан зиёд фуқарони хорижий давлатларда қонуний иш билан таъминлаш масалалари юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилиб, аризаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.